Арина мағлубиятдан қутилиб қолди

BEPUL PROPAN
 

Қозоғистонда аёллар ўртасида ўтказилаётган теннис турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Арина Фольц ва Альбина Хабибулина мусобақани муваффақиятли бошлади.

Арина Фольц дастлабки учрашувда украиналик Марина Чернишева билан рақобатлашди ва биринчи сетда рақибасига 2:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Бироқ ўзбекистонлик теннисчи икки ярим соатдан кўп давом этган ўйиннинг қолган сетларини 7:5, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, мағлубиятдан қутилиб қолди.

Альбина Хабибулина эса қозоғистонлик Екатерина Дмитриченкони қийинчиликсиз 6:3, 6:2 ҳисобида таслим қилди.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию