Армен Багдасаров 8дан қора белбоғ соҳибига айланди

Шу йилнинг 28 августидан 3 сентябригача Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилади.

Ушбу йирик мусобақа олдидан ташкилотнинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан ташкилот раҳбарлигига сайлов ўтказилди ҳамда дзюдодаги янги қоидалар ҳақида саволлар муҳокама қилинди.

Қувонарлиси, ушбу тадбирда Атланта олимпиадаси кумуш медали совриндори, айни дамда эса Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти лавозимида фаолият олиб бораётган Армен Багдасаровга 8дан қора белбоғ берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!