Арсен Венгер: Ишдан айрилсам ўлиб қоламан

2 апрель,2017, 15:09 451

Арсен Венгер: Ишдан айрилсам ўлиб қоламан

 

 

"Арсенал"ни 1996 йилдан буён бошқариб келаётган Арсен Венгернинг клуб билан тузган шартномаси шу йилнинг ёзида тугайди. Кўпчилик франциялик мутахассис бошқа клубга ўтиши ёки фаолиятини якунлаши ҳақида гапирмоқда. Арсен Венгер бунга ўз қарашларини баён қилди.

- Мен фаолиятимни тугатолмайман, - деди 67 ёшли Арсен Венгер. - Катта ёшли одамлар ишидан айрилса ўлиб қолади. Мен ҳали ҳам ғалабаларга чанқоқман.

"Арсенал" раҳбарияти бош мураббий масаласини ёзда ҳал қилишга ҳаракат қилади.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.