Арсен Венгер: Кейинги мавсум ҳам мураббийлик қиламан!

 

Англиянинг “Арсенал” клуби бош мураббий сўнгги пайтларда учраётган гап-сўзларга ўз муносабатини билдириб ўтди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

- Мен мураббийликни тамомлайман? Йўқ. Кейинги мавсум ҳам аниқ мураббийлик қиламан. “Арсенал” ёки бошқа жамоа фарқи йўқ, - дейди Арсен Венгер.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ нимчорак финалида “Бавария”га 5:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг франциялик мутахассиснинг лондонликлар бошқарувидан кетиши кераклиги борасида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!