Арсен Венгер: Лондонда ким етакчи эканлигини исботлаш вақти келди

“Арсенал” клуби мураббийи Арсен Венгер “Тотенхэм” билан учрашувдан умидлари катта.

- Дерби баҳслари мавсумдаги муҳим ўйинлардандир ва бу каби беллашувларда биз ғалаба қозонишга интиламиз. Ўз уйимизда бизнинг имкониятларимиз катта, ушбу афзалликлар “Тотенхэм” билан ўтадиган учрашувда ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Шуни таъкидлашим лозим, бу ўйиндан биз қўрқмаймиз, бизнинг мақсадимиз рақибнинг кучли томонларини бартараф этиб, ўзимизни яхши хислатларимизга эътибор қаратиш. Почеттино бошчилигидаги жамоа жуда яхши, аммо бизнинг маҳоратимиз уларнинг устидан ғалаба қозонишга етади.

Ушбу беллашувда биз ўзимизни аутсайдер деб ҳисобламаймиз. Шимолий Лондонда ким етакчи эканлигини ҳал этиш вақти келди ва бу саволга майдонда жавоб берамиз. Биз маҳоратимизни кўрсатишга имконият яратилди, бу имкониятдан биз тўла тўкис фойдаланамиз, - дейди Венгер Four Four Two нашрига берган интервьюсида.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!