Арсен Венгер ПСЖда иш бошлаши мумкин

 

Франциянинг ПСЖ клуби жорий мавсум якунида “Арсенал”ни тарк этадиган Арсен Венгер хизматларига қизиқиш билдимоқда. Бу ҳақда L'Equipe нашри маълум қилмоқда.

Парижликлар раҳбарияти 68 ёшли мутахассисга бош менежер лавозимини таклиф қилмоқчи. Венгер ПСЖда Унаи Эмери ўрнини эгаллайдиган Томас Тухель билан ишлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Арсен Венгер 1996 йилдан буён “Арсенал”ни бошқариб келаётганди. Унинг қўли остида “тўпчилар” 3 марта Англия чемпиони, етти мартадан мамлакат Кубоги ва Лига Кубоги соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!