Арсен Венгер антирекорд ўрнатди

11 апрель,2017, 09:09 738

Арсен Венгер антирекорд ўрнатди

 

Аввал хабар берилганидек, “Арсенал” жамоаси Англия Премьер-лигаси 32-турида сафарда “Кристал Пэлас”га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Мазкур муваффақиятсизликдан кейин Арсен Венгер Англия чемпионатида илк бора сафарда ўтказилган қаторасига 4 та ўйинда мағлубиятга учради. Бунга қадар “Арсенал” сафарда “Челси”, “Ливерпуль” ва “Вест Бромвич”га бир хил – 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Бундан ташқари, “Арсенал” 1929 йилдан буён биринчи марта 4 та сафар ўйинида кетма-кет 3 тадан гол ўтказиб юборди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.