Арсен Венгер фаолиятини "Милан" ёки "Интер"да давом эттириши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгернинг “тўпчилар” сафида қолиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда. Афтидан мавсум сўнггида 67 ёшли франциялик мутахассиснинг “Арсенал”даги 21 йиллик фаолиятига чек қўйиладиганга ўхшайди.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра Арсен Венгер фаолиятини Италияда, аниқроғи “Милан” ёки “Интер”да давом эттириши мумкин. Боиси, бу икки клубнинг хитойлик сармоядорлари ўз олдига улкан режаларни қўйишган ва бу борада уларга жаҳон даражасидаги мутахассис керак.

Эслатиб ўтамиз, “Милан”ни айни дамда Винченцо Монтелла, “Интер”ни эса Стефано Пиоли бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!