Арсен Венгер тўпурар ҳамюртини “Арсенал”га олиб келмоқчи

17 июнь, 08:50 177

Арсен Венгер тўпурар ҳамюртини “Арсенал”га олиб келмоқчи

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Франциянинг “Лион” клуби ҳужумчиси Александр Ляказеттни ўз сафига қўшиб олишмоқчи, деб хабар беради Mirror нашри.

Лондонликлар Ляказетт учун 50 миллион евродан воз кечишга тайёр.  Франциялик футболчи ЕЧЛда ўйнашни истамоқда, шу сабабли ҳам у Лондонга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқади.

Қайд этиш керакки, ҳужумчининг хизматларига шахсан Арсен Венгер қизиқиш билдирган. Унинг наздида Ляказетт ҳужумни анча кучайтира олади. Бундан ташқари, у “тўпчилар” сафидан кетиши кутилаётган Алексис Санчесга ўринбосар бўлади.