Арсен Венгер трансферлар учун 200 млн фунт сарфламоқчи

12 апрель, 21:30 376

Арсен Венгер трансферлар учун 200 млн фунт сарфламоқчи


“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ёзги трансферлар мавсумига жиддий ҳозирлик кўрмоқда. Mirror нашрининг ёзишича, Венгерга жамоа таркибини кучайтириш учун 200 миллион фунт (235 миллион евро) керак экан.

“Арсенал” бу маблағни Месут Ўзил, Жек Уилшер, Алекс Окслейд-Чемберлен, Оливье Жиру, Давид Оспина ва Лукас Переснинг сотувидан тушган пуллар билан тўлдирмоқчи. Жамоага эса битта дарвозабон, икки нафар қанот ҳимоячиси, битта ярим ҳимоячи, иккита ҳужумкор ярим ҳимоячи ва ҳужумчи олиб келмоқчи.

Бу маблағга “Арсенал” Пикфорд ("Сандерленд"), Батлэнд ("Сток Сити"), Тирни ва Дембеле (иккаласи - "Селтик"), Заха ("Кристал Пэлас") ва Ляказеттни ("Лион") харид қилишга уриниб кўради.