Арсен Венгерни бутун дунё бўйлаб «таъқиб» қилишмоқда

26 апрель,2017, 15:52 511

Арсен Венгерни бутун дунё бўйлаб «таъқиб» қилишмоқда

 

«Арсенал» жамоасининг АПЛдаги қониқарсиз натижалари сабаб, старт олган «Wenger Out» шиори остидаги норозилик акциясинг кўлами бутун дунё бўйлаб тарқалди.

Асосий мақсади бош мураббий Арсен Венгернинг истеъфосини талаб қилаётган мухлисларнинг адади кун сайин ортиб борди ва ҳозир бутун дунё бўйлаб норозилик акциялари амалга оширилмоқда. Даставвал, “Эмиратес” стадионида маҳаллий мухлислар томонидан кўтарилган эътирозлар ёзилган баннерлар энди дунёнинг бошқа стадионларида ҳам кўтарилмоқда. Бугунги кунга келиб тўйлардан тортиб спорт мусобақаларида ҳам «Wenger Out» ёзувини кўриш мумкин.

Бир неча мавсумдан буён франциялик мураббийни жамоадан кетишини хоҳлаётган жамоа мухлисларининг ҳозирги ҳолатини тушуниш қийин эмас. Сабаби ўтган мавсумда 4-ўринни қўлга киритган «тўпчилар» ҳозирда АПЛ турнир жадвалини 7-поғонасини банд этиб турибди.

Таиланд

Канада 

Индонезия

Тўй маросими

Ҳиндистон

Янги Зеландия

Шри-Ланка

Ирландия

Ва албатта, Лондондаги мухлислар