Арсен Венгернинг ўрнини ким эгаллайди?

 

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоани тарк этиши ҳақидаги хабарлар урчияпти. Лондон клуби раҳбарияти ҳам франциялик мутахассиснинг кетишига тайёргарлик кўра бошлади.

"Арсенал" раҳбарлари Арсен Венгерни ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббийлар номзодини кўриб чиқмоқда.

Айни пайта "Арсенал"ни бошқариши мумкин бўлган мутахассислар рўйхатига Массимилиано Аллегри ("Ювентуса"), Томас Тухель ("Боруссия" Д) ва Леонардо Жардим ("Монако") киритилди.

67 ёшли Арсен Венгернинг "Арсенал" билан шартномаси шу йилнинг ёзида якунланади. Франциялик мураббий битимни узайтириш борасида бир қарорга келмаган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!