“Арсенал” – “МЮ” ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди

2 май,2017, 19:50 432

“Арсенал” – “МЮ” ўйинини бошқарадиган ҳакамлар номи эълон қилинди

Англия Премьер лигаси 36-туридан ўрин олган “Арсенал” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги  баҳсни  бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди.

Мазкур баҳсни Андре Марринер бошқариб боради. Унга қанотларда Скотт Леджер хамда Саймон Бэклар ёрдамлашади. Заҳирадаги ҳакам эса Крейг Поусондир. Бу ҳақда Премьер лига расмий сайти хабар бериб ўтди.

Ушбу  мавсум Марринер АПЛда 25 та ўйинда ишлаган ва футболчиларга 93 бор сариқ,  икки бор қизил карточка кўрсатган. Шунингдек, дарвозаларга 5 бор пеналти белгилаган.

Маълумот учун, “Арсенал” – “МЮ” ўйини 7 май  куни Тошкент вақти билан 20.00 да старт олади.