"Арсенал", "Челси", "Ювентус" ва “Интер” грек футболчиси учун ўзаро кураш олиб боришади

Римнинг “Рома” клубида тўп сурувчи 25 ёшли грециялик футболчи Костас Маноласга аввалроқ "Арсенал", "Челси" ва"Ювентус" каби клублардан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди Греция терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга Миланнинг “Интер” клуби ҳам қўшилди. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

“Нерадзуррилар” рахбарияти Римни тарк этишга шошилмаётган Маноласга ажойиб таклиф юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рома” мутасаддилари футболчисини 40 миллион евродан камига сотмоқчи эмасликларини айтишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!