“Арсенал” 22 йиллик антирекордни такрорлади

Бугун Англияда мамлакат кубоги баҳслари давом эттирилди. Лондоннинг “Арсенал” клуби 3-босқич (1/32 финал)да сафарда “Ноттингем Форест”га қарши баҳс олиб борди ва 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Шу тариқа, “тўпчилар” Арсен Венгер қўл остида илк бор 1/32 финал босқичидаёқ турнирдаги юришини якунлайдиган бўлди.

Бундай натижа сўнгги бор 1996 йилнинг январ ойида қайд этилган эди. Ўшанда “Арсенал” “Шеффилд Юнайтед”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, турнир билан ҳайрлашган.

Венгер эса айни шу йили октябр ойида “Арсенал” устозига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!