"Арсенал" 30 ёшли Туранга 30 млн евро таклиф қилмоқчи

19 июнь, 15:20 107

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Барселона”нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Туранга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни ўз сафида кўрмоқчи.

Берилган маълумотларга кўра, лондонликлар 30 ёшли футболчи учун 30 млн евродан воз кечмоқчи ва улар бу борада каталонияликларга расмий таклиф тайёрлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туран “Барселона” сафига 2015 йил Мадриднинг “Атлетико” жамоасидан 34 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Хабарларга қараганда, “кўк-анор ранглилар” вакиллари футболчининг агенти Ахмед Булут билан алоқага чиқишган ва унга мижозининг хизматлари “Барса”га ортиқ керак эмаслигини айтишган.

Маълумот учун, Арданинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.