“Арсенал” АПЛда мавсумни кучли тўртликда якунлай олмайдими?

“Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль” клуби собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн  ушбу мавсум якунида Лондоннинг “Арсенал” клуби кучли тўртликдан жой олмаслигини айтиб ўтди.

“Улар оддий жамоаларни мағлуб этишмоқда. “Брайтон”ни ишончли ҳисобда мағлуб этган бўлсаларда, мен “тўпчилар”да “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Ливерпуль”да кўрган шижоатни кўрмадим.

Мен “Арсенал”ни мавсумни кучли тўртликда якунлайди деб ўйламайман. Улар беш, олти ёки еттинчи ўринни олишса керак”, – деб айтиб ўтди Оуэн “BT Sports”га.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!