“Арсенал” Алексис Санчесни АПЛнинг энг сердаромад футболчисига айлантириши мумкин

14 апрель, 10:31 334

“Арсенал” Алексис Санчесни АПЛнинг энг сердаромад футболчисига айлантириши мумкин

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси раҳбарияти ҳужумчи Алексис Санчесга янги шартнома таклиф қилди. Унга кўра Чили терма жамоаси аъзоси АПЛ учун рекорд бўлмиш сумма – ҳафтасига 300 минг футнт маош олади.

Инглиз нашрларининг ёзишича, Алексис Санчес янги шартнома бўйича аниқ жавобни бермаган. Ҳужумчининг амалдаги маоши ҳафтасига 130 минг фунтни такшил қилади. Месут Ўзил эса ҳафтасига 140 минг билан “Арсенал”нинг энг кўп маош олувчи футболчиси саналади.

Маълумот учун, чилилик футболчининг Лондон клуби билан келишуви 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Айни дамда “МЮ” ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳафтасига 290 минг фунт маош билан АПЛда энг кўп маош оладиган футболчи.