“Арсенал” Алексис Санчесни рақобатчиларига сотгиси келмаяпти

14 июнь, 09:15 170

“Арсенал” Алексис Санчесни рақобатчиларига сотгиси келмаяпти

 

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳужумчи Алексис Санчесни Премьер-лигадаги рақобатчилариа сотгиси келмаяпти.

Mirror нашрининг хабар беришича, “тўпчилар” Чили терма жамоаси аъзосини “Челси” ёки “Манчестер Сити”га сотмайди.

АПЛ клубларидан ташқари Алексис Санчесга “Бавария” ва “Ювентус” клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, чилилик футболчининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.