"Арсенал" Баккани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Милан"да тўп сураётган колумбиялик ҳужумчи Карлос Баккани ўз сафига қўшиб олишни режалаштиряпти. Бу ҳақда TMW нашри хабар тарқатмоқда.
Таъкидлаш керакки, "канонирлар" 30 ёшли ҳужумчини қишки трансфер давридаёқ сотиб олишга ҳаракат қилишган, бироқ бу келишув амалга ошмай қолган эди.
Маълумот учун, Бакканинг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум А Серияда жами 28та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!