“Арсенал” “Барселона”га кераксиз футболчи учун 30 млн евро таклиф қилмоқчи

21 июнь,2017, 10:35 313

“Арсенал” “Барселона”га кераксиз футболчи учун 30 млн евро таклиф қилмоқчи

 

“Арсенал” жамоаси “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туранни сотиб олиш фикридан қайтмади ва уни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, “тўпчилар” 30 ёшли туркиялик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилишни режалаштирган.

“Арсенал” аввал ҳам каталонияликларга Туран борасида таклиф билан чиққан. Ўшанда Лондон клуби 25 миллион таклиф қилганди, бироқ “Барселона” трансфердан камида 41 миллион евро ишлаш истаги борлигини яширмаган.

Арда Туран “Барселона”нинг асосий таркибидан жой ола билмагач, клубни тарк этишга тайёрлигини билдирган. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган.