“Арсенал” Чемберлен билан шартномасини узайтириши мумкин

5 июнь,2017, 09:50 226

“Арсенал” Чемберлен билан шартномасини узайтириши мумкин

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Чемберлен яна бир неча йил Лондонда қоладиган кўринади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, англиялик хавбек “тўпчилар” билан шартномасини узайтириши мумкин. Хабарларга қараганда, лондонликлар раҳбарияти Чемберлен учун ҳафтасига 100 минг фунт таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, Алекс Чемберлен бу мавсум Англия чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 2 бор ишғол этган.

 

Ўхшаш хабарлар