"Арсенал" Чемберсни "Кристал Пэлас"га сотмади

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Калум Чемберсни “Кристал Пэлас”га сотишни истамади.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича “бургутлар” 22 ёшли футболчи учун “канонирлар”га 18 млн евро таклиф қилишган.

Маълумот учун, ўтган мавсумни “Мидлсбро” сафида ижара асосида ўтказган Чемберс АПЛнинг жами 24та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!