"Арсенал" ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Венгер "тўпчилар" сафида яна 2 йил қолади

12 апрель, 18:55 359

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Арсен Венгер билан шартномани узайтирмоқчи.
The Sun нашрининг хабар беришича томонлар ўзаро икки йиллик шартнома имзолашга яқин турибди. Айтиш лозимки, агар "Арсенал" жорий мавсум Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса бу келишув амалга ошмаслиги ҳам мумкин.
Маълумот учун, Венгернинг "канонирлар" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггида ниҳоясига етади. Айни дамда "Арсенал" премьер-лигада 6-ўринни эгаллаб турибди.