"Арсенал" Европанинг энг яхши дарвозабонига харидор

 

"Арсенал"да дарвозабон муаммоси юзага келмоқда. Чунки жамоа дарвозасини қўриқлаб келаётган Петр Чех 35 ёшда ва фаолиятининг сўнгги босқичини ўтказмоқда. Захира посбонлар эса Арсен Венгернинг ишончини ҳар доим ҳам оқлай олмаяпти.

Шунинг учун "Арсенал" ёзда "Спортинг" дарвозабони Руй Патрисиуни қўлга киритмоқчи. Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлган Руй Патрисиу турнирнинг энг яхши дарвозабони, деб топилган.

Руй Патрисиунинг "Спортинг" билан шартномаси 2022 йилгача давом этади. Унинг трансфер нархи 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!