“Арсенал” Италиядан супер ҳужумчи сотиб олмоқчи

Италиянинг “Наполи” клуби форварди Лоренцо Инсинье фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича Лондоннинг “Арсенал” клуби тез орада неаполликлар билан италиялик форварднинг трансфери борасида музокараларни бошлайди. Таъкидлаш керакки, “канонирлар” скаутлари “Наполи”нинг “Кьево”га қарши учрашувини кузатиб боришган.

Маълумот учун, Лоренцо ушбу мавсумда ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ, "Наполи" Иньсинени "Милан"га 35 миллион еврога сотмагани маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!