“Арсенал” Колашинац билан келишувга эришди

 

Германиянинг “Шальке” клуби ҳимоячиси Сеад Колашинац фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Reprezentacija.ba хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, босниялик футболчи билан англиянинг “Арсенал” клуби келишувга эришган. Хабарларга қараганда, Сеад Колашинац ёзда эркин агент сифатида лондонликлар таркибига бориб қўшилади.  

Хабарларга қараганда, 23 ёшлик ҳимоячи бир неча кун олдин “тўпчилар” раҳбарияти билан музокаралар ўтказган ва ёзги трансферлар мавсумида “Арсенал”га ўтишга розилик берган.

Шунингдек, ушбу футболчига “Манчестер Сити”, “Милан”, “Челси” ва “Эвертон” каби Англия грандлари қизиқиш билдиришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!