"Арсенал" Лондон дербисида очко йўқотди (видео)

Кеча Англия Премьер-Лигасида 17-тур ўйинлари давом эттирилди. Лондоннинг "Арсенал" клуби сафарда "Вест Хэм Юнайтед" билан куч синашди.

Лондон дербиси мақомида кечган қарама-қаршиликда ҳисоб очилмади ва "тўпчилар" бу тур ҳам ғалаба қозона олмадилар.

Эслатиб ўтамиз, Арсен Венгер шогирдлари 16-турда "Саутгемптон"га қарши баҳсда ҳам дуранг (1:1) ўйнаган эдилар.

Қуйида ушбу ўйин видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!