"Арсенал" Окслейд-Чемберленни ўзида сақлаб қолиш йўлини топди

5 июнь,2017, 15:30 333

Лондоннинг “Арсенал” клуби англиялик ярим ҳимоячи Алекс Окслейд-Чемберлен билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Mirror нашрининг хабар беришича, томонлар бу борада музокараларни бошлаб юборишган. Янги келишувга кўра “канонирлар” 23 ёшли футболчи учун ҳафтасига 115 минг евро тўламоқчи. Айтиш лозимки, Англия терма жамоаси аъзосининг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ливерпуль” Алекс Окслейд-Чемберленни ўз сафига кўшиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Арсенал” Англия кубогини қўлга киритди 

Санчес "Арсенал"да йил футболчиси бўлди, Ўзил эса кучли учликка ҳам кира олмади