"Арсенал" Ўзилни сотишга тайёрлиги маълум қилди

2 май, 13:45 475


“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин. 28 ёшли германиялик футболчининг “тўпчилар” билан тузган шартномаси 2018 йилда тугайди, аммо ҳозирча уни узайтиргани йўқ.

The Telegraph нашрининг ёзишича, “Арсенал” раҳбарияти футболчига янги келишув таклиф қилган, аммо Ўзил уни имзолашга шошилмаяпти. Шу сабаб лондонликлар футболчи борасида бошқа жамоалардан тушаётган таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

Ҳозирча унга фақатгина “Фенербахче” қизиқиш билдирган, бироқ турклар Ўзилнинг маошини катта бўлгани учун унга бунча пул тўлай олмасликлари мумкин. Трансфер бозорида унинг нархи 42,5 млн фунтга баҳоланмоқда.