“Арсенал” ПСЖдан Блез Матюидини сотиб олмоқчи

 

“Арсенал” жамоаси раҳбарияти ПСЖ ярим ҳимоячиси Блез Матюидини қўлга киритиш борасида Париж клуби билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда Get Football News France.

Музокаралар қай тарзда давом этаётгани, томонлар келишувга эришган-эришмагани ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқ. Аввалроқ “Ювентус” клуби франциялик футболчи учун 15 миллион евро таклиф қилганди.

30 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ПСЖнинг барча мусобақаларида жами 52 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва худди шунча голли пасга муаллифлик қилди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!