"Арсенал" Петр Чехга муносиб ўринбосар топди

“Сток Сити” клуби дарвозабони Жек Батлэнд фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Bleacher Report нашрининг ёзишича, “канонирлар” 24 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини 35 ёшли Петр Чехга муносиб номзод сифатида қарашмоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, лондонликлар даставвал “Сандерленд” дарвозабони Жордана Пикфордга қизиқиш билдиришган эди. Бироқ, Пикфорд якунда “Эвертон”ни танлади.

Маълумот учун, Батлэнд жароҳати сабаб ўтган мавсум АПЛнинг бор йўғи 5та баҳсида майдонга тушди ва шу учрашувларда ўз дарвозасидан 8та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!