“Арсенал” Санчес билан шартномасини узайтира олмаса, “Селтик” футболчисини сотиб олади

 

Англиянинг “Арсенал” клуби Алексис Санчес билан шартномасини узайтириш борасида бир қарорга келгани йўқ. Шунинг учун лондонликлар чилилик ҳужумчи билан келиша олмаса, бошқа режалар тузиб қўйди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “тўпчилар” Санчес билан шартномани узайтиришмаса “Боруссия Д” форварди Мусса Дембелени олиб келишмоқчи. Ўз навбатида Дембеленинг шотландияликлар билан яна 3 йиллик келишуви бор.  

Эслатиб ўтамиз, Алексис Санчесга “Бавария” ва “Манчестер Сити” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!