"Арсенал" Санчесни АПЛнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантиришга тайёр

13 апрель,2017, 22:30 498

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Алексис Санчес билан келишувни узайтириш борасида музокаралар сўнгги босқичига ўтган.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” Санчесга ҳафтасига 300 минг фунтлик (353 минг евро) маош таклиф қилган. Агар ушбу келишув амалга ошадиган бўлса, у ҳолда чилилик футболчи Англия премьер-лигасининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Айни дамда эса бу борада “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погба етакчилик қилмоқда. Франциялик футболчи “МЮ”дан ҳафтасига 290 минг фунт маош олади.

Таққослаш учун, Санчеснинг ҳозирги пайтда “Арсенал”дан 130 минг фунт маош олади.  Алексис ҳозирча “тўпчилар”нинг таклифига ўз жавобини билдирганича йўқ.

Агар Санчес “Арсенал” таклифига рад жавобини берса, у ҳолда Лондон уни сотиб, мўмай даромад кўриши мумкин. Айтиш лозимки, тажрибали ҳужумчига “Манчестер Сити” ва “Челси” жамоалари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Ибрагимович ва Азар Англиянинг "энг яхши футболчиси" мукофотига даъвогарлар қаторида

“Манчестер Сити” Санчесни учун курашда етакчилик қилмоқда

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.