"Арсенал" Санчесни қайси клубга сотиши мумкин?

13 июнь,2017, 13:05 264

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоанинг чилилик тўпурари Алексис Санчесни бевосита АПЛдаги рақобатчиларига сотишни режалаштирмаяпти.

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, 28 ёшли ҳужумчига "Челси" ва "Манчестер Сити"дан қанчалик жиддий таклифлар бўлмасин, "канонирлар" Санчесни бу жамоаларга сотмайди.

Хабарларга қараганда "Арсенал" футболчисини "Бавария" ёки "Ювентус"дан бирига сотиши мумкин. Айтиш керакки, Санчеснинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади ва томонлар ҳали ушбу келишувни узайтиришгани йўқ.