"Арсенал" Тураннинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

Аввал хабар берганимиздек “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран қишки трансферлар чоғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Берилган маълумотларга кўра Лондоннинг “Арсенал” клуби 30 ёшли туркиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва улар бу борада музокараларни ҳам бошлашган. Айтиш лозимки, каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Вальверде Тураннинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти ва шу боис клуб раҳбарияти ҳам уни жамоада ушлаб турмоқчи эмас.

Ўз навбатида Туранга ватанидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлмоқда. “Галатасарой” клуби ўз тарбияланувчисини ортга қайтаришга уринмоқда. Бироқ, Арда яна бир неча йил кучли чемпионатларда тўп сурмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Тураннинг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!