"Арсенал" дарвозабони "Пахтакор"ни менсимади

Хабарингиз бор Тошкентнинг “Пахтакор” клуби кеча Россия премьер-лигаси иштирокчиси бўлган Туланинг “Арсенал” клуби билан назорат ўйинида майдонга тушди ва 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранга имзо чекди.

Ўйиндан сўнг россияликлар дарвозабони Владимир Габулов учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Барчамиз бош мураббийнинг берган вазифасини бажаришга ҳаракат қилдик. Биз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнадик, аммо, бу ҳисоб амалда ҳеч нимани англатмайди. Рақиб жамоага ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки бугун улар дарвозамиз олдида деярли ҳеч нарса қилиша олмади”, - дейди Габулов клуб расмий сайтига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!