“Арсенал” дарвозабони фаолиятини Туркияда давом эттиради

5 апрель,2017, 16:20 455

“Арсенал” дарвозабони фаолиятини Туркияда давом эттиради


“Арсенал” клуби жамоанинг иккинчи  дарвозабони Давид Оспинанинг трансфери борасида “Фенербахче” билан келишувга эришди. Бу ёзги трансферлар мавсумида расмийлаштирилади. Трансфер нархи 6 млн фунтни ташкил қилади.

Туркияда 28 ёшли посбон ҳафтасига 40 минг фунт миқдорида маош олади. Бундан ташқари “Фенербахче” Оспинани жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони қилмоқчи.

david_ospina

Колумбиялик футболчининг “Арсенал” билан тузган шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган.