"Арсенал" еврокубоклардаги 12 йиллик қора анъанасига барҳам берди

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Европа лигаси 1/16 финал босқичида Лондоннинг “Арсенал” клуби Швецияда “Эстерсунд” (3:0) жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, “канонирлар” сўнгги 12 йил ичида еврокубокларнинг плей-офф учрашувларини ғалаба билан бошлашди.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Арсенал” сўнгги марта 2005/2006 йилги мавсумда УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Реал”дан устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!