“Арсенал” футболчиси “Саутгемптон”га қарши баҳсда жароҳат олди

12 май, 08:38 346

“Арсенал” футболчиси  “Саутгемптон”га қарши баҳсда жароҳат олди

Хабрингиз бор, 10 май куни “Саутгемптон” ва “Арсенал” жамоалари ўртасида Англия премьер-лигасининг 26-тур қолдирилган ўйини бўлиб ўтди.

Кечаги ўйиннинг биринчи бўлим оҳирларида “тўпчилар” ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен сонидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса 36-дақиқада Эктор Бельерин учрашувга қўшилди.

Таъкидлаш керакки, “канонирлар”нинг жорий мавсумдаги асосий футболчисига айланиб қолган 23 ёшли инглиз футболчиси учун мавсум якунига етди. Энди у премьер-лиганинг қолган учрашувларида ва Англия кубоги финалида жамоасига ёрдам бера олмайди.