“Арсенал” футболчиси Ливерпулга келди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Тео Уолкотт жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Sky Sports хабарига кўра, у “Эвертон” учун тиббий кўрикдан ўтиш учун Ливерпуль шаҳрига келган.

Хабарда айтилишича,  кун сўнггига қадар “ирислар” 28 ёшли футболчи трансфер амалга ошгани борасида расман эълон қилишади.

Илгарироқ, инглиз матбуоти “Арсенал” Уолкотт учун “Эвертон”дан 22,4 млн евро олиши борасида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Эвертон”даги маоши “Арсенал”даги маоши билан тенг бўлиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!