"Арсенал" футболчиси фаолиятини "Вест Хэм"да давом эттириши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер ҳамон ўз келажаги ҳақида бош қотирмоқда.

Daily Star нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли футболчи учун энг қулай вариант бу “Вест Хэм” клуби бўлиб турибди. Таъкидлаш лозимки, ушбу трансфер мавсумлар оралиғидаёқ амалга ошиши мумкин эди. Бироқ,  ўшанда “болғачилар” Уэлбек учун 23 миллион евро тўлашни исташмаган эди.

Ўз навбатида Уилширнинг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. “Арсенал” эса ушбу келишувни узайтиришни истамаяпти. Шу боис “Вест Хэм” футболчини қишки трансферлар даврида ярим нарҳига ёки мавсум якунлангач текинга қўлга киритиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!