“Арсенал” футболчиси мавсум олди турнесида иштирок этмайди

28 июнь,2017, 21:34 310

“Арсенал” футболчиси мавсум олди турнесида иштирок этмайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир мавсум олдидан ташкиллаштириладиган турнеда иштирок этмаслиги мумкни. Боиси, оёғини синдириб олган Уилширнинг тикланиш жараёни кутилганидан кўра, секинроқ бормоқда.

“Арсенал” футболчилари 3 июль куни дам олишдан қайтишади ва жамоа 13 июльда ўзининг мавсум олдидан илк ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Маълумот учун, ўтган мавсумни ижара асосида “Борнмут”да ўйнаган Уилшир апрел ойида жароҳат олган эди.