"Арсенал" ҳаридори чиқмаётган футболчисини арзон нарҳга ҳам сотиб юбормоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳамон ҳимоячи Киран Гиббсни сота олмаяпти. London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 27 ёшли футболчига ҳаридор чиқиши учун унинг нарҳини пасайтиришмоқчи.

Айтиш керакки, лондонликлар франциялик футболчини дастлаб 15 млн фунтга баҳолашган эди. Бироқ, уни бу нарҳга сотиб олувчилар топилмади. Гибссга "Вест Бромвич", "Ньюкасл", "Сток Сити" ва "Брайтон" каби жамоалардан қизиқишлар бўлаётган эди.

Маълумот учун, Гибсс ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 22та учрашувда иштирок этди ва 5та голга ассистентлик қилишга эришди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!