“Арсенал” ҳимоячиси “Челси”га қарши сўнгги сониягача курашмоқчи

 

“Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Шкодран Мустафи “Челси”га қарши Англия чемпионати 24-тури олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўз майдонимизда “Уотфорд”дан учралган мағлубиятга ўзимиз айбдормиз. Аммо у ўйин ортда қолди ва энди “Челси” билан тўқнашув ҳақида ўйлаш керак. Бу сафар хатога йўл қўймаслик керак. Ўйиннинг бошидан охиригача диққат-эътиборни жамлаш лозим. Чунки “Челси” жуда кучли рақиб. Шунинг учун охирги сониягача курашиш керак”, – деди германиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Лондон дербиси мақомида ўтадиган “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги беллашув “Стэмфорд Бриж” стадионида ўтказилади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:30 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!