"Арсенал" ҳимоячисини ватанига қўйиб юборадими?
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Матьё Дебюши фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар тарқатмоқда. Юқоридаги манбаада ёзилишича “Марсель” клуби 31 ёшли футболчига ҳамон жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Маълумотларга кўра француз клуби Дебюши билан ўтган йилнинг декабрь ойидаёқ музокараларни бошлаган. Аввалроқ футболчининг ўзи агенти унга янги жамоа излаётгани ва “Марсел”да ўйнашга қарши эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Маълумот учун, франциялик футболчи мавсумнинг 1-турида жиддий жароҳат олган ва шундан сўнг у премьер-лиганинг бошқа учрашувларида майдонга тушмади. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" сўнгги турда "Борнмут" мехмони бўлишган ва 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишган эди.
Фикрлар