"Арсенал" ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Дэнни Уэлбек бир ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи АПЛнинг ўтган турида “Челси”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлаган, бироқ 73-дақиқада “аристократлар” ҳимоячиси Давид Луиз билан тўқнашувдан сўнг жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.

Шифокорларнинг маълум қилишича Уэлбекнинг соғайиши учун таҳминан бир ой вақт талаб этилади. У бу вақт ичида премьер-лига ва Европа лигасининг бир нечта учрашувларини ўтказиб юборади.

Маълумот учун, Дэнни Уэлбек жорий мавсум АПЛнинг 5та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!