“Арсенал” ҳужумчиси жамоани тарк этишга яқин

15 март, 22:05 395

“Арсенал” ҳужумчиси жамоани тарк этишга яқин

 

Англиянинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Лукас Перес фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, испаниялик форвард “Вест Хэм” қизиқишлари доирасига тушиб қолган. Хабарларга қараганда, Лукас Пересга “Вест Хэм” бош мураббийи Славен Биличнинг шахсан ўзи қизиқиш билдирган.

Ўз навбатида, лондонликлар ҳам ушбу ҳужумчини сотишга қарши эмас. “Тўпчилар” футболчининг трансферини 17 миллион фунтга баҳолашган.

 

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.