“Арсенал” икки етакчиси билан хайрлашмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби ёзда ўзининг икки асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” ҳимоячи Шкодран Мустафи ҳамда ярим ҳимоячи Гранит Жакаларнинг хизматларидан ортиқ фойдаланишмоқчи эмас. Ўз навбатида германиялик футболчининг ўрнини "Фулхэм" аъзоси Райан Фредерикс, швейцариялик футболчининг ўрнини эса “Норвич”дан Жеймс Мэддисонлар тўлдириши кутилмоқда.

Маъумот учун, Мустафи жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 33та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Жака эса 41та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!