"Арсенал" мавсум бошланмасидан йўқотишга учради

9 август, 18:52 543

Лондоннинг “Арсенал” клуби мавсум бошланмасидан йўқотишга учради. Клуб бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Алексис Санчес икки ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилди.

“Санчес “Лестер”га қарши баҳсда ўйнамайди. У якшанба кунги машғулотларда қорин бўшлиғидаги мушакларини шикастлаб олди.

Икки кун олдин у тиббий кўрикдан ўтди ва маълум муддатга сафдан чиққани ма`лум бўлди.

У эртага “Лестер” билан ўйинда майдонга туша олмайди. Иккинчи турда “Сток”ка қарши баҳсда ҳам ўйнамайди.

ПСЖ? Йўқ. Мен анча олдин Носир(ПСЖ президенти) билан учрашган эдим. Француз газеталарини ўқийсизми? Энди уларнинг бош мақсади Килиан Мбаппе”, – деб айтиб ўтди Венгер.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.